Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

“Бунёдкор-2002” – Баҳодир Иброҳимов хотира турнири ғолиби!

Баҳо:
+ | -

21-25 август кунлари пойтахтимизда спорт устаси Баҳодир Иброхимовнинг хотирасига бағишланган биринчи мусобақа бўлиб ўтди.

Турнирда 2002 йилда таваллуд топган жами 12та жамоа иштирок этди. Булар: “Пахтакор” (Тошкент), СДЮШОР-7 (Чимкент, Қозоғистон), “Самарқанд” (Самарқанд), “Бунёдкор” (Тошкент), “Навоий” (Навоий), “Чилонзор” (Тошкент), “Бухоро” (Бухоро), “Металлург” (Бекобод), “Сурхон” (Термиз), БЎСМ-16 (Тошкент), “Андижон” (Андижон) ва “Сўғдиёна” (Жиззах).

Мусобақа ўйинлари “Чилонзор” ва ЎФФнинг суъний қопламали майдонларида ўтказилди. Ҳал қилувчи финал баҳсида Тошкентнинг икки гранд клуби тарбияланувчилари – “Бунёдкор” ва “Пахтакор” етиб келишди. Учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги жангавор дуранг қайд этилди. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. 11 метрлик нуқтадан зарба беришда ёш “қалдирғочлар” омадлироқ чиқишиб, якунда 4:3 ҳисобида зафар қучишди ва илк бор Баҳодир Иброхимов хотирасига бағишлаб ташкил этилган мусобақа бош совринига эга бўлишди.

3-ўрин учун кечган баҳсда Бекободнинг “Металлург” жамоаси “Андижон”ни 3:0 ҳисобида енгиб, бронза медалларини қўлга киритди.

"Бунёдкор-2002" аъзоси Отабек Жўрақўзиев ташкилокчилар томонидан мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди.

"Бунёдкор-2002" яқинда Жанубий Кореяда ОФК томонидан ташкил этилган футбол фестевалида ҳам ғолиб чиққанди. Қаторасига иккита мусобақада зафар қучган "Бунёдкор-2002" мураббийлари - Акмал Рисқуллаев ва Сергей Чигодаевни ва футболчиларни самимий муборакбод этамиз!

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:47, 25.08.2014.
Ўқилди: 4888 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик