Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Нанкин-2014. Бадиий гимнастикачиларимиз медаллар учун курашни давом эттирадилар

Баҳо:
+ | -

Нанкин шаҳри (Хитой)да ўтказилаётган II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларида мамлакатимиз бадиий гимнастикачилари шахсий ва жамоавий мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, 27 август куни бўлиб ўтадиган финал босқичида медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлдилар.

Шахсий ҳисобда ўтказилган кўпкураш мусобақаларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Анора Давлятова умумий 53.725 балл жамғариб, 18 нафар спортчи орасида 8-ўринни эгаллади ва финал босқичига йўлланма олди. Финал босқичида, шунингдек, Россия, АҚШ, Беларус, Исроил, Руминия, Украина ва Молдова вакиллари ҳам ғолиблик учун кураш олиб борадилар (финал мусобақалари Тошкент вақти билан соат 10:30да бошланади).

Жамоавий баҳсларда эса жами олти терма жамоа саралаш босқичида иштирок этдилар. Мусобақа қоидасига кўра энг яхши кўрсаткичга эга тўрт терма жамоа финал босқичида медаллар учун курашни давом эттириш хуқуқига эга бўладилар.

Эътиборлиси, қизғин кечган саралаш мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари (Рамазанова Сабрина, Тагаева Карина, Райманова Гўзал, Салех Ирина, Рустамова Комилабону) 24.700 балл жамғариб, учинчи ўринни эгалладилар. Мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари билан бирга Россия, Болгария, Қозоғистон терма жамоалари ҳам финал босқичига чиқишди. Жамовий ҳисобда финал баҳслари 27 август куни ўтказилади (финал мусобақалари Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади).

Ҳар икки мусобақаларда ҳам юртдошларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:54, 26.08.2014.
Ўқилди: 6718 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик