Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

АПЛ. "Арсенал" "Лестер" билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 3-тури доирасида "Лестер" меҳмони бўлган "Арсенал" дуранг натижа билан уйга қайтадиган бўлди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Касорла жарима майдончаси учига кириб бораётган Саногога тўп узатди,Саного тўпни секинлатиб Санчесга узатди. Алексис мўлжалда адашмади - 0:1.

Орадан икки дақиқа ўтиб мезбонлар мувозанатни тикладилар. Хеммонд чап қанотдан Ульога чиройли узатма оширди. Ульоа боши билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди - 1:1.

Ўйинда бошқа гол киритилмади, "Арсенал" ҳужумда бироз суст ўйнаган бўлса, "Лестер" ажойиб ўйин кўрсатди ва ғалаба қозониши ҳам мумкин эди.

Премьер-лига
3-тур
"Лестер" – "Арсенал" – 1:1 (1:1)
Голлар: Санчес, 20 (0:1). Ульоа, 22 (1:1).
"Арсенал" (Лондон): Шченсни, Дебюши, Мертесакер, Косьельни (Чемберс, 26), Монреаль, Санчес, Фламини, Рэмси, Касорла (Окслейд-Чемберлен, 77), Езил, Саного (Подольски, 77).

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:24, 31.08.2014.
Ўқилди: 5591 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.