"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду мадридликлар сафидаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдирди.
"Чичарито - жамоага ёрдам бериши мумкин бўлган футболчилардан. У жамоага мослашиб кетади деб ўйлайман. Агар унинг ишлари жойига тушса, "Реал"га катта ёрдам беради.
Ди Мария ва Хаби Алонсонинг кетиши ҳамда Кроос ва Хамес Родригесларнинг келиши билан "Реал"нинг ўйин услуби ўзгаради. Улар бир савиядаги ўйинчилар, фақат ўйин услублари бошқача. Ҳаммаси яхши томонга ва ёмон томонга ўзгариши мумкин. Умид қиламанки, ҳаммаси кўнгилдагидай бўлади. Янгилар жамоага мослаша олсалар, жамоага ёрдам берадилар.
Албатта, Алонсо ва Ди Мария - муҳим ўйинчилар эди, аммо бизда бошқа ўйинчилар ҳам бор, шунинг учун хотиржам бўлишимиз керак. Ҳаммаси яхши бўлишига, жамоа юқори савияда ўйин кўрсатишига ишонаман.
Менинг аниқ хулосаларим бор, ўйлаганларимни айта олмайман, чунки эртагаёқ айтган гапларим газета муқоваларида пайдо бўлади. Агар президент кимни олиб келиш ва кимни қўйиб юбориш ҳақида қарор қабул қилар экан, биз буни ҳурмат қилишимиз ва қўшилишимиз керак", - дейди Роналду.













