Барзилиялик таниқли мураббий ва собиқ футболчи Зико Ҳиндистоннинг "Гоа" клуби бош мураббийи этиб тайинланди, дея хабар беради Associated Press.
61 ёшлм мутахассиснинг сўнгги иш жойи Қатарнинг "Ал-Ғарафа" клуби бўлган эди. Ҳиндистон чемпионати 12 октябрь куни бошланиб, 20 декабрда тугайди.
Ҳиндистон чемпионатининг бу мавсумида Алессандро дель Пьеро, Робер Пирес, Давид Трезеге, Фредрик Юнгберг, Луис Гарсия каби таниқли футболчилар иштирок этишади.