Озарбайжон терма жамоаси яримҳимоячиси Вагиф Жавадов Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Шубҳасиз, терма жамоаларимиз ўртасидаги ўйинлар принципиал аҳамиятга эга. Спортнуқттаи назаридан Россия термасига бизда ҳам кучли жамоа борлигини кўрсатмоқчимиз. Озарбайжон термасининг ҳар бир ўйинчисида ўзини кўрсатиш учун имконият бор. Биз бк ерга ғалаба мақсадида келдик.
Жамоамиз олдида Европа чемпионатига чиқиш вазифаси турибди. Агар ўз ўйинимзни кўрсата олсак, буни уддалашимиз мумкин. Бизда анчадан буён ишлаётган кучли мутахассис бор", - дейди Жавадов.
Эслатиб ўтамиз, Россия-Озарбайжон ўртоқлик учрашуви бугун 3 сентябрь куни, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.