Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футзал. Виталий Борисов: "Локомотив" сафида ўйнаш менга қизиқ бўлди"

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Озарбайжон терма жамоаси етакчиларидан бири Виталий Борисов клублар ўртасида Осиё чемпионатида Тошкентнинг "Локомотив" клубига ёрдам берган эди. Футзалчи билан суҳбатда озарбайжонлик журналистлар шу хусусда ҳам савол берлилар.


- Сиз клублар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг "Локомотив" клубига ёрдам бердингиз. Ўйинлар қандай ўтди?

- Тажриба борасида бу мусобақа мен учун жуда аҳамиятли бўлди. У вақтда жуда яхши спорт формасида эдим. Ҳамма ўйинларда иштирок этдим. Биз УЕФАда икки ўйиндан сўнг учинчи кун дам олсак, у ерда қаторасига уч кун ўйнашга тўғри келди.

Хафа қилган ягона нарса -бу натижа. Аммо бунга ҳам етарли сабаблар бор эди. Мендан ташқари икки ўйинчи мусобақа бошланишига яқин қолганда жамоага қўшилишган эди. Ўзбекистон терма жамоасининг икки етакчи ўйинчиси жароҳат олган ва укол таъсирида ҳаракат қилишди. Бунинг устига мен ҳам қисқа фурсатда қўшилдим. Буларнинг ҳаммаси жамоа ўйинига таъсир қилмай қолмади.

Аммо мненга энг катта муаммо майдон қопламаси бўлди. Бунгача фақат ўша Ўзбекистонда ўйнаганим - пластмасса қоплама. Буни фақат у ерда ишлатар эканлар. Бунга кўникиш қийин бўлди. Шунга қарамай бу менга катта тажриба бўлди, ахир у ер - Осиё, янги ўйинчилар, тактика, ўйин услублари, маҳаллий юлдузлар. Бир сўз билан айтганда қизиқ бўлди. азифамиз гуруҳдан чиқиш эди, аммо уддалай олмадик, -дейди Борисов.

Манба: azerisport.com
Киритилди: 10:46, 04.09.2014.
Ўқилди: 5741 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.