"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Скоулз Дэнни Уэлбекнинг "Арсенал"га ўтиб кетганидан афсусда.
"Уэлбекнинг жамоани тарк этгани жуда ачинарли бўлди. Менга шунда туюляптики, агар у қолганида, бир неча йил жамоанинг бир қисми бўлиб қолар эди.
"Арсенал" унга бежизга қизиқмаган. У Арсен Венгерга керак бўлади", - дея собиқ футболчининг сўзларини келтиради The Independent.