"Барселона" ҳужумчиси Мунир Ал-Ҳаддодий ўзининг Испания терма жамоаси сафига чақирилганидан ҳайратда эканини яширмади.
"Испания терма жамоаси сафига чақирилганимда жуда ҳайратландим, - дея Мунирнинг сўзларини келтиради Marca. - Миллий терма жамоа сафида ўйнаш - менингг орзум. Ҳозир ҳеч нарса ҳақида ўйламаяпман, бу вазиятдан завқланишни истайман, ҳамда ўзимнинг яхши томонларимни кўрсатишга ҳаракат қиламан".