"Милан"нинг Испаниялик ҳужумчиси Фернандо Торрес янги жамоаси учун биринчи голни киритди.
Филиппо Индзаги жамоаси миланликларнинг ёшлар жамоаси билан учрашди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни Торресдан ташқари Риккардо Сапонара (2) ва Жакомо Бонавентура киритдилар.
Эслатиб ўтамиз, Торрес "Милан"сафидаги биринчи расмий ўйинни 14 сентябрь куни Италия чемпионати доирасида "Парма"га қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Торрес "Челси" томонидан "Милан"га ижарага берилган.













