Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Миржалол Қосимов: «Кейинги ўйинларда ҳам яхши натижаларга эришиб, мухлисларни стадионга қайтаришга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

—Ҳозиргина Фарҳод Тожиев қиз фарзандли бўлгани ҳақида хабар келди. Биз янги меҳмон билан Фарҳодни табриклаймиз ва бугунги ғалабани унга бағишлаймиз.

Ўйинга келадиган бўлсак, ўйин бошида йигитларда ҳаяжон сезилди. Вақт ўтган сари эса ўз ўйинимизни кучайтириб бордик. Рақиб ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Бу жамоа прессингда, қарши ҳужумда яхши ўйнашга интилишди. Шунга қарамасдан, бугун имкониятлардан фойдаландик ва ғалаба қозондик. Одил Аҳмедовнинг голлари чиройли чиқди, голли комбинациялар ҳам яхши чиқди. Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик. Ўйлайманки, мухлислар ўйиндан завқ олишди.  

— Ўйин давомида бир тепар комбинациялар ташкил этилди. Бу олдиндан ўйланган режамиди?
— Замонавий футболда ғалаба қозонишни истасак, нафақат фикрлашда, балки ижрода ҳам тўп билан тезроқ ҳаракат қилишимиз керак. Йигитлар буни яхши амалга оширишди.

— Терма жамоамизда ҳужумчилар гол ура олишмаяпти. Кейинги мусобақаларда ушбу муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз?
— Биринчи бўлимда Фарҳод катта ҳажмдаги ишни амалга оширди, аммо айрим вазиятларда керакли пайтда керакли жойни эгаллай олмади. Буни Фарҳоднинг ўзига ҳам айтдим. Ҳужумчи тўғри жой танлай олиши керак. Боз устига, ҳужумчиларга икки баравар қийин бўлади. Боиси, у ҳам ҳимояда ёрдам бериб, ҳам ҳужумда ўз вазифасини бажариши керак. Кеча айтиб ўтганимдек, ҳужумчилар рақиб ҳимоячиларини ўзларига жалб қилишса, кучли бўлган ярим ҳимоячиларимиз гол уришлари мумкин. Бугун айнан шундай бўлди.

— Фарҳод Тожиев фарзандли бўлибди. Энди фарзандига ва оиласига кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида у Осиё Ўйинларига бормаса керак.
— Фарзандини туғруқхонадан ўзи олиб чиққани яхши эканини Фарҳодга тушунтирдим. Тожиевга олдиндан айтиб қўймасдан, унинг Кореяга бормаслигини сир тутганим яхши бўлди. Агар аввалдан айтиб қўйилганида бу қарор футболчига оғир ботиши мумкин эди. Шахсан ўзимнинг фарзандларим дунёга келганида Киев ва Ливерпуль шаҳарларида бўлганман.

— Сўнгги пайтларда терма жамоа футболчилари бунчалик катта иштиёқ билан ўйнаши кўзга ташланмаётган эди. Ёшларнинг Иорданияга қарши ўйиндаги ғалабаси тажрибали футболчиларга ижобий таъсир қилди деб ўйлайсизми?
— Терма жамоа футболкасини кийиб майдонга тушганидан кейин ҳар бир футболчи фақат ғалаба учун иштиёқ билан ўйнайди. Ёш ёки тажрибали бўлишидан қатъи назар. Баъзан эса ўйинимиз чиқмай қолиши мумкин. Бугун ҳам, Иорданияга қарши ўйинда ҳам барча футболчилар иштиёқ билан ўйнашди.

— Бугун стадионга мухлислар камроқ келгани сизни ҳайрон қолдирмадими?
— Терма жамоадаги барча-барча ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишни истайди. Баъзан эса ўз мақсадимизга эришмай қоламиз. Менимча, ЖЧ-2014га чиқа олмай қолганимиз туфайли мухлисларда юзага келган алам ҳамон тарқаб кетмаган. Мухлисларимиз ЖЧга чиқишимизни кутишганди. Ҳаёт давом этади. Сабр-тоқат билан кейинги мусобақаларда яхши натижалар кўрсатиб, мухлисларни стадионга қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:45, 08.09.2014.
Ўқилди: 7296 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2415]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2377]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2097]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1679]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1617]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1567]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1456]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1442]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1381]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1146]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик