Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Андрей Шевченко: «Мураббийликка чоғланяпман»

Баҳо:
+ | -

Яқин ўтмишнинг энг моҳир ҳужумчиларидан бири, «Динамо» (Киев), «Милан» ва «Челси» клубларидаги ажойиб ўйинлари, бири-биридан гўзал ва фойдали голлари билан ёдда қолган Андрей Шевченко сўнгги пайтлар Лондонга серқатнов бўлиб қолди. Бу ҳол ҳар нарсага қизиқувчи, жўшқинтабиат итальян журналистлари эътиборидан четда қолмади. Натижада La Gazetta dello Sport мухбири ва Шевченко ўртасида мулоқот юзага келди.

- Андрей, ҳозирги шароитда Украинада футбол ўйнашдан маъно бормикан?

- Билмадим, ҳар кимнинг ўз фикри бор. Каминанинг ожиз қараши бўйича, ҳеч нарсани ўзгартиролмасак керак. Балки футбол маълум вақт мобайнида нормал ҳаётга қайтиш имконини берар?! Лекин сўзларимга жиддий эътибор қаратишингизни хоҳламасдим. Зеро, шунчаки, эҳтимолларни назарда тутяпман.

- Украинага ўқиш учун қайтасизми?

- Ҳа. Умид қиламанки, келажакда яхши савиядаги мураббий бўла оламан. Эрта-индин тайёргарлик жараёни якунига етади. Ҳозирги кунда ўзим ўйнаган клублар раҳбарлари, мураббийлари ва футболчилари билан мунтазам алоқадаман. Бир сўз билан айт­ганда, маълумот тўплаяпман. Қачонки, ўзимни мураббийликка тайёр ҳолда ҳис қилсам, вариантларни кўриб чиқаман.

- Зеедорф мураббийлик фаолиятини жуда қониқарсиз, бошқача айт­ганда, ўта омадсиз бошлади...

- Бу фикрга қўшилмайман. «Милан» унинг бошчилигида етарлича очко жам­ғарди. Шунчаки, вазият ўта қалтис эди. Кларенс таваккал қилди ва ўйлайманки, унинг ўрнида бўлган ҳар қандай ёш мутахассис худди шу йўлни танларди. Энди у бошқалардан бир қадам олдинда, чунки тенги йўқ малака ҳосил қилди. Бундай тажрибани болалар ёки ёшлар футболида бир умр ишласанг ҳам тўплай олмайсан.

- Айни пайт «Милан»ни яна бир собиқ жамоадошингиз - Филиппо Инзаги бошқармоқда...

- Унга ажойиб мавсумни тилайман. Инзаги ишни яхши бошлаб олди, «Сан Сиро»да фидоийлик нафаси сезилмоқда. Пиппо майдонда ўйнаб юрган кезлари футбол борасидаги барча билимларни ўзлаштириб олган. Менимча, ундан савияли мураббий чиқади. Аммо ғалаба ва мағлубият фақат бир киши - мураббийга эмас, кўплаб омилларга боғлиқ.

- Барибир, унинг футболчилик пайтидаги ютуқларини мураббийлик соҳасида такрорлаши қийин бўлса керак. Чунончи, Италия футболининг ҳозирги ҳолати ҳавасга арзимайди.

- Ҳа, чиндан ҳам Италия футболи борган сари сифат ва савияни йўқотмоқда. Негаки, клубларда чўққига чиққан юлдузларни харид қилиш учун маблағ йўқ. Бироқ бундан фалсафий ечим чиқариш ярамайди. Зеро, гап пул ва сармояга бориб тақаляпти. Шу туфайли «Милан», «Интер» ва ҳатто «Ювентус» ҳам дунёнинг бой клублари билан рақобатлашолмаяпти. Мен Италияга кўчиб борган пайтлар эса ҳаммаси бошқача эди.

- Айтмоқчисизки, Италия клублари ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун даъвогарлик қилолмайдилар, шундайми?

- Бундай демадим. Шунчаки, «Реал», «Челси», «Барселона», «Бавария», «ПСЖ» каби клублар турнирда фаворитдек кўринишмоқда. «Ювентус»да улар билан курашиш учун юксак савия бор. «Рома» эса фидоийлик борасида барчага сабоқ беришга қодир.

- «Ювентус» Контедан кейин Массимилиано Аллегри қўлига ўтди...

- Контега қойилман! Шунча муаммоларга қарамай, «Ювентус»ни яна юксак савияга олиб чиқди. Бироқ энди клубнинг Конте бошчилигидаги даври ортда қолди. Аллегрининг қандай иш олиб боришини кўрганман ва менга унинг услублари ёқади. Массимилианода ўта катта ҳажмдаги масъулият юкини кўтаришга қодир кенг елкаси бор. У жавобгарлик ҳиссидан умуман қўрқмайди. Акс ҳолда, шундай залворни ишни зиммасига олмасди.

- Сиз-чи, ишни қайси клубдан бошлашни хоҳлардингиз?

- Ҳар қандай мураббийнинг орзуси - топ-клуб. Аммо бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Ҳозирча фақат ўқиб-ўрганиш билан бандман. Бунинг устига, оилавий жамоада ишлаб, тажриба оширяпман. Ахир, 4 нафар ўғилни майдонда бошқаришнинг ўзи ҳам бир санъат (кулади).

- Италияда кўпчилик Конте шахсини муҳокама қилмоқда ва уни ҳаттоки, ультра-мураббий, деб атамоқда. Инзаги қайсидир жиҳатлари билан Контега ўхшаб кетади. Сизни ҳам қачондир шундай аталишингизга умид қилсак бўладими?

- Билмадим, чунки кўп нарса шароитга боғлиқ. Пиппо футболчилик пайти ҳиссиётли, жўшқин эди. Ҳозир ҳам уни ҳар бир майда-чуйда жиҳатдан таъсирланиб кетишини кузатиш ёқимли.

- Тез-тез Лондонга бориб, «Челси» қароргоҳида бўлиб қайтасиз...

- Такрорлайман, савияли мураббий бўлишга тайёрланяпман ва бу борада албатта, кўп нарсаларни Моуриньодан ўрганяпман. Ташрифнинг сабаби шу.

- «Милан» Балотеллини осонликча қўйиб юборди. Бу қарор тўғрими, сизнингча?

- Агар футболчи ўзини бутунлай «Милан»га бахшида этмаса ва клуб ундан кутилганидек фойдаланолмаса, бошқа-бошқа йўлдан кетиш - энг тўғри қарор. Икки йил олдинги Европа чемпионатида Марио суперҳужумчи сифатида гавдаланганди. Кейин эса... Йўқ, Марионинг фаолиятида ортга кетиш бошланди демоқчи эмасман. Менимча, у «Ливерпул»да яна бир яхши имкониятга эга бўлади.

- Балки Анчелотти ЕЧЛда қаторасига икки марта ғолиб чиққан илк мураббийга айланар...

- Унинг кубокни 10-марта «Реал»га олиб келган мураббий сифатида тарихда қолганидан мамнунман. Лекин бу йил кучли клублар олдингидан анча кўпроқ.

- Азбаройи мураббий бўлиш учун гольфдан воз кечишга ҳам розимисиз?

- Гольф - бу эрмак. Мен ундан спорт формамни барқарор ҳолда ушлаб туриш учун фойдаланаман. Лекин ҳаётим футбол тўпи қаерда бўлса, ўша жойда. Ҳатто ҳозир, ҳеч қандай шарт­номасиз кечаётган ҳаётимда ҳам тўпдан узоқлашмайман.

- Фаолиятингиз тугаганидан сўнг сизга нима етишмаяпти?

- Чарчоқлар, жисмоний толиқишнинг ёқимли оғриқлари. Аммо аминманки, мураббийлик ишлари менга яна роҳатбахш ҳиссиётларни қайтариб беради.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:18, 13.09.2014.
Ўқилди: 3152 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.