"Боруссия" бош мураббийи Юрген Клопп "МЮ"нинг Кагавани сотишини эшитиб, ҳайрон бўлганини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, Кагава "МЮ"да икки мавсумни ўтказиб "Боруссия"га қайтди.
"Кагаванинг трансферга қўйилганини кўриб, ажабландим. У "МЮ"даги биринчи мавсумни Алекс Фергюсон қўл остида ўтказди. Унда натижа муҳим бўлган ва Кагаванинг ривожланиши ҳақида сўз бўлмаган. Кейин Синдзи Мойес қўл остида ўйнади, бунда ҳам натижа биринчи ўринга қўйилган.
Бу йил эса у Луи ван Галга тушди, голландиялик мутахассисда ғолиблик руҳи бор. У Кагава билан хайрлашишни истади. Биз эса вазиятдан фойдаланиб, уни сотиб олдик. "Фрайбург" билан ўйинда (3:1) Кагава қойилмақом ўйин кўрсатди ва гол уришга эришди", - дейди Клопп.