"Боруссия" бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 1-турида "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрларини билдирди (2:0).
"Жуда ҳам мамнунман. Жароҳат сабабли учта ўйинчимиз ўйнамади, аммо муаммони тўғри ҳал қилиб, жамоавий ўйин кўрсатдик. Ҳақиқатдан ҳам жуда кучли ўйнадик. Биз қўрқмасдан, яхши тезликда ҳаракат қилдик. Ҳаммаси керакли даражада бажарилди.
Мен ўйиннинг биринчи сониясидан охиргисигача завқ олдим.
Дортмунднинг янги эраси? Бу ҳақда ўйламаяпман. Аммо бугунгидай ўйинлар - дунёда энг яхшиси", - дея Клоппнинг сўзларини келтиради BBC.