Бугун Кореянинг Инчеон шаҳрида 17-Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа қитъамизнинг энг йирик мусобақаси ҳисобланади. Албатта, биз ушбу йирик спорт форумини катта қизиқиш билан кузатамиз ва турнирни ёритиб боришни режалаштирганмиз.
Ўзбекистон мустақил бўлгандан бошлаб барча Осиё Ўйинларида иштирок этиб келади ва ҳамиша медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида юқори ўринларга даъвогарлик қилиб келади. Тўрт йил аввал ўтказилган турнирда умумий медаллар сони (55та) бўйича делегация рекорди ўрнатилганди. Бу сафар эса спортчиларимиз олтин медаллар (15та) ва умумий медаллар сони бўйича рекордни янгилаб, Осиёнинг энг кучли беш-олти давлати сафига киришади, деб умид қиламиз.
Инчеон-2014 очилиш муросими маҳалллий вақт билан 18:00 (Тошкент вақти билан 14:00)да бошланади. Эртадан бошлаб эса мусобақаларга старт берилади. Сайтдан узоқлашманг. 4 октябргача бўладиган мусобақадаги ўзбекистонлик спортчиларнинг барча иштироклари сайтимиз орқали кенг ёритиб борилади.