Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Инчеон-2014. Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Баҳо:
+ | -

18 сентябрь куни XVII ёзги Осиё ўйинлари иштирокчилари истиқомат қилаётган олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғини кўтарилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу маросимда мамлакатимиз делегацияси ҳамда Осиё ўйинларининг ташкилий қўмита аъзолари, олимпия шаҳарчаси мэри Elisa Lee иштирок этди.

Ҳақиқий байрамона руҳда ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида амалга оширилаётган саъй-харакатлар, мардонавор спортчиларимиз томонидан халқаро спорт майдонларида эришилаётган муваффақиятлар салмоғи ҳақида мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар ва Осиё ўйинларида иштирок этадиган юртдошларимизга омад ва зафарлар тиланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳар қандай нуфузли мусобақани юқори савияда ташкил этиш ҳадисини олган Жанубий Корея давлати XVII ёзги Осиё ўйинларига ҳам юксак савияда тайёргарлик кўргани яққол кўзга ташланмоқда.

Қитъа ўйинлари сабаб бу ерда барча қулайликларга эга олимпия шаҳарчаси, замонавий спорт объектлари барпо этилган. Бугунги кунга келиб олимпия шаҳарчасига иштирокчи давлатларнинг барчаси етиб келган. Мусобақаларда иштирок этадиган спортчилар орасида Олимпия ва Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, Жаҳон ва қитъа чемпионлари кўпчиликни ташкил этади.

Олимпия шаҳарчасида мадҳиямиз садолари остида Давлатимиз байроғи кўтарилар экан, энди ана шу жараён спорт саройларига ҳам кўчсин дея ният билдирдик.

“Ҳар сафар Ватанимиз байроғи сарбаланд кўтарилганда қалбимда фахр ва ифтихор ҳислари янада жўш уради – дейди дзюдо кураши бўйича икки карра олимпиада ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Ришод Собиров. Бларнинг барчаси Истиқлол туфайли эканлигини ҳамиша дилдан ҳис этиб турамиз. Бугунги кунда биз спортчиларга Муҳтарам Президентимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар, яратиб берилаётган шароитлар бизни янгидан-янги марралар сари чорламоқда. Насиб этса, Инчеонда ўтказиладиган мусобақаларда ҳам тўрт йил аввал Гуанчжоу (Хитой)да эришган муваффақиятимни такрорлашга астойдил харакат қиламан”.

“Мен биринчи бор Осиё ўйинларида иштирок этяпман – дейди ўқ отиш бўйича терма жамоамиз аъзоси, “Нанкин-2014” ўсмирлар олимпиада ўйинлари ғолиби Владимир Свечников. Очиғи жуда ҳаяжонландим. Мана шундай лаҳзаларда мен озод ва обод юрт фарзанди эканлигимдан бахтиёрлик ҳисларини қалбдан туйдим. Мен Осиё ўйинларида ҳам она Ватанимиз шаънини янада улуғлаш учун бор куч ва маҳоратимни ишга соламан”.

Эслатиб ўтамиз, XVII ёзги Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини 291 нафар спортчи спортнинг 32 турида ҳимоя қилади.

Шавкат Жалилов
Инчеон шаҳридан махсус тайёрланди

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:07, 19.09.2014.
Ўқилди: 4949 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.