Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ёшлар лигаси: “Навбаҳор” – “Бунёдкор” 2:2

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” ёшлари таркибдаги ихтиёрий-мажбурий йўқотишларга биринчи бор дуч келишаётгани йўқ. Наманган сафари олдидан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига ёш “қалдирғочлар”нинг олти нафар футболчиси жалб этилди. Айни пайтда Таиландда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган футболчиларимиз – Акрамжон Комилов, Миржамол Қосимов, Сардор Азимов, Хуршид Ғиёсов, Достонбек Ҳамдамов ва Забихилло Ўринбоев Намангандаги баҳсда жамоамизга ёрдам бера олишмасди. Шу боисдан, ҳам асосий таркибимиз, ҳам ёшларимиз йўқотишларга яна бир карра дуч келишди. Лекин мураббийлар штаби вазиятдан чиқиб кетиш учун бошқа футболчиларга мурожаат этишди.


Ёшлар лигасининг “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашуви Намангандаги Марказий стадионда ташкиллаштирилганлиги ўйиннинг янада чиройли ва шиддатли ўтишини таъминлади, десак муболаға бўлмайди. Чунки марказий стадионга йиғилган мухлислар қарсишида ҳар иккала жамоа аъзолари жудаям чиройли ўйин намойиш этиб беришди. Фикримизни биринчи бўлим мобайнида киритилган бир-биридан чиройли тўртта гол ҳам исботлаб турибди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Алибобо Раҳматуллаев томонидан оширилган тўпга Санжр Рихсибоев боши билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очишга эришди. Лекин кўп ўтмай мезбонлар пенальтидан мувозанатни тиклашди – 1:1. Шундан сўнг гол уриш навбати яна “қалдирғочлар”га ўтди. Алибобо Раҳматуллаев, Анвар Бердиев, Аҳрор Умаржоно томонидан ташкил этилган чиройли комбинациядан сўнг Санжар Рихсибоев қулай вазиятга чиқди ва ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни 1:2га оширди. Лекин бунёдкорчиларнинг хурсандчилигини Абдумалик Абдуллав узоққа чўздирмади. Ғайрат Жўраев томонидан бурчакдан оширилган тўпни Абдумалик бир уринишда дарвозага тўғрилаб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Иккинчи бўлим бошларида “Навбаҳор” ёшлари меҳмонлар дарвозаси олдида кучли босим уюштиришди. Лекин маълум вақтдан сўнг ҳужум қилиш навбати “қалдирғочлар”да, ҳимояланиш эса мезбонларда бўлди. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Бироқ дарвозани ишғол қилиш бошқа ҳеч бир футболчига насиб этмади. Шу тариқа, ёшлар лигаси доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашуви жангавор 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якун топди.

Ёшлар лигаси, 20-тур
“НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР” 2:2 (2:2)
Голлар: Санжар Рихсибоев 22 (0:1), Муҳамаджон Расулов 30 пенальти (1:1), Санжар Рихсибоев 32 (1:2), Абдумалик Абдуллаев 35 (2:2),
Огоҳлантиришлар: Азизбек Мамазоитов 53, Хожиакбар Юнусов 82
“Навбаҳор”: 12.Ислом Жўраев (24.Дониёр Усмонов 46), 4.Омонбек Ҳалилов (25.Искандар Сиддиқов 76), 5.Хожиакбар Юнусов, 6.Санжар Тошпўлатов, 7.Сардор Теляков (16.Муслим Саидбоев 86), 8.Билол Шарофиддинов, 14.Муҳаммаджон Расулов (9.Владислав Павловский 46), 15.Ботир Тўрабоев (С), 17.Акбаршох Рашидхонов (10.Дониёр Иномов 27), 20.Ғайрат Жўраев (3.Иброхим Исмоилов 73), 23.Абдумалик Абдуллаев (21.Аъзамжон Алиев 46),
“Бунёдкор”: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 3.Ҳасан Асқаров, 4.Азиз Мамазоитов (8.Даврон Мамажонов 55), 6.Эргаш Исмоилов, 7.Санжар Рихсибоев, 10.Алибобо Раҳматуллаев (14.Камронбей Кападзе 72), 13.Зокиржон Нурматов, 15.Аҳрор Умаржонов (С) (17.Миразиз Жалолов 86), 18.Шоҳзод Абдураҳимов, 19.Анвар Бердиев, 20.Нодиржон Отажонов (9.Зарбулло Умаров 82)
Захира: 25.Элдор Адҳамов, 5.Шахриёр Имомхўжаев
Ҳакамлар: Рустам Толибжонов (Қўқон), Исломжон Носиров (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган)
Учрашув назоратчиси: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
19 сентябрь. Наманган” Марказий стадион

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:27, 19.09.2014.
Ўқилди: 4438 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.