Осиё Футбол Конфедерацияси январь ойида Австралияда ўтказиладиган Осиё Кубогида иштирок этадиган расмийлар ва ҳакамлар номини эълон қилди.
Эътиборлиси, унда бир эмас, икки нафар ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ОК-2015 финал босқичи ўйинларини бошқариб бориш учун ОФКдан таклиф олган. Унга кўра, Осиё Кубоги баҳсларида Ўзбекистондан икки нафар бригада -Равшан Эрматов ҳамда Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди.
Равшан Эрматов ўз ёрдамчилари, Абдуҳамидилло Расулов ҳамда Баҳодир Қўчқоровлар билан ОК баҳсларида ҳакамлик қилса, Коваленкога қанотларда ФИФА лайнсменлари Жаҳонгир Саидов ва Маъмур Саидқосимовлар ёрдам беришади.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон бир йўла иккита ҳакамлар бригадаси билан Осиё Кубоги баҳсларида ишлайдиган ОФКнинг ягона вакили ҳисобланади.
Қўшимча ўрнида,Ўзбекистондан яна бир вакил - Фарҳод Абдуллаев ОК баҳсларида назоратчи ҳакам сифатида ишлайди.
ОК-2015 баҳсларида ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ва назоратчилар рўйхати.
Рефери - Равшан Эрматов
Рефери ассистентлари - Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон), Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон)
Рефери - Валентин Коваленко (Ўзбекистон).
Рефери ассистентлари - Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон), Маъмур Саидқосимов (Ўзбекистон)
Назоратчи ҳакам - Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон).