Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Инчеон-2014. 39 ёшли Оксана Чусовитина кумуш медални қўлга киритди!

Баҳо:
+ | -

Ҳамиша ёш бўлиб келган Оксана Чусовитина Осиё Ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. 39 ёшли атлетимиз спорт гимнастикасининг таянчга таяниб сакраш бўйича финал баҳсларида иштирок этди.

Дастлабки уринишда у 14.900 баллга муносиб топилган бўлса, иккинчи сакрашда 14.600 балл олди. Натижада унинг ўртача баҳоси 14.750 баллни ташкил этди.

Ушбу йўналишда ғолибликни КХДРлик Хонг Юн Чжонг (15.349) эгаллаган бўлса, вьетнамлик Пан Ти Ха Тан (14.683) бронза медалига эга бўлди.

Финалда иштирок этган яна бир юртдошимиз Диноза Абдусалимова эса 13.166 балл билан 6-ўринни банд этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:35, 24.09.2014.
Ўқилди: 5008 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.