Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Дилмуҳаммад Худойбердиев: «Ҳозирча бир қарорга келганим йўқ»

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум кашфиётларидан бири, худди “гугурт чўпидек” ёниб ўчган “Гулистон” жамоаси бир қатор янги номларни мухлислар ҳукмига тақдим этганди. Улар орасида истеъдодли футболчи Дилмуҳаммад Худойбердиев ҳам бор эди. Таъкидлаш жоизки, Дилмуҳаммад ўтган йилги ёшлар биринчилигида 15 тўп билан тўпурарлар сафидан жой олганди. Ҳатто бош мураббий Бахтиёр Ашурматов уни асосий таркибга жалб этиб, айрим учрашувларда захирадан майдонга туширганди. Афсуски, маҳаллий раҳбарларнинг беэътиборлиги сабабли “Гулистон” олий лигадан тушиб кетди. Бахтиёр Ашурматов “Навбаҳор” жамоаси бошқарувини ўз қўлига олди. Оқибатда, айрим иқтидор эгалари аросатда қолишди. Шу боис Дилмуҳаммад Худойбердиев “Нефтчи” клуби машғулотларида қатнаша бошлади. Аслини олганда, Д.Худойбердиев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси саналади. Афсуски, унинг ҳаракатлари фарғоналиклар устозига маъқул келмаган. Энг қизиғи, бош мураббий Мурод Исмоилов баъзи бировларга Дилмуҳаммад Худойбердиевни футбол ўйнашни билмайди деб айтган... Наҳотки, М.Исмоилов унинг 2013 йил давомида Д.Худойбердиев киритган голларини тан олмаса?! Миллионлар ўйинидаги рақамлар эса футболчиларнинг фаолияти ҳамда қайд этган кўрсатгичларини акс эттиришини М.Исмоилов билмаса?! Хуллас, Д.Худойбердиев яна ортига қайтиб “Гулистон” таркибига қўшилди. Лекин, гулистонликлар мамлакат биринчилигининг биринчи босқичини жуда бўш ўтказиб, яна қуйига шўнғишди.

“Гулистон” биринчи босқичда ёмон қатнашиб, минтақанинг кучли саккизлигидан жой ола билмади. Айни пайтда “пулька”га бориш учун тайёргарлик ишларини олиб бормоқда, — дея cўз бошлади Д.Худойбердиев.

— Биздаги маълумотларга қараганда сиз “Гулистон”ни тарк этибсиз?
— Жамоамиз иккинчи босқичга чиқа олмагач, маълум муддат ҳордиқ чиқаришга қарор қилдим. Ҳозир уйдаман. Уй ишлари, хўжалик ишларида ота онамга кўмак беряпман.

— “Гулистон”га чақиришдими?
— Ҳа. Ҳозирча борганим йўқ. Клуб раҳбарияти эса молиявий муаммолар ҳал бўлмади деб айтишган. Шу боис аниқ бир қарорга келмадим.

— Бошқа клублардан чорловлар бўлдими?
— “Шўртан”дан таклиф бор эди. Аммо айрим сабабларга кўра, ғузорликларлар сафига ўтишим амалга ошмай қолди...

— Жисмоний формангизни ушлаб туриш борасида муаммолар йўқми?
— Кунига икки маҳал машғулотлар олиб боришга ҳам вақт топяпман. Кечки пайт дўстларим билан мини футбол ўйнаб турибман.

Неъматжон Аҳмедов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:25, 25.09.2014.
Ўқилди: 4680 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.