Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ўзига ютқазган Ўзбекистон!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Ўйинларининг нимчорак финалида Саудияга қарши ўйнади, аммо ўзидан мағлуб бўлди. Саудияликлар бизни мағлуб этишмади.

Биринчи бўлимда теп текис жойда тўп аввал Тўхтахўжаевнинг оёғига тегиб, кейин қўлига тегди. Бу шунчаки омадсизлик. Рақиб пенальтидан ҳисобни очди. Бўлим тугаши арафасида Искандеровнинг олис масофадан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирдик.

Бир ҳолатни таъкидлаш лозим, аслида марказий ҳимоячи бўлган Бобур Йўлдошевни қанот ҳимоясида тушириш Миржалол Қосимовнинг ақлига қандай қилиб келди? Позиция нуқтаи назаридан ушбу жойларда ўйнайдиган футболчилар мутлақо бир-бирларини боса олмайдиларку! Бобур Афғонистонга қарши ўйинда қанотда ўйнаб берган бўлса, Саудия билан ҳам ўйнаши керакми? Боз устига, таркибда Даврон Ҳошимовдек жанговар футболчимиз турганида. Яна боз устига, "Локомотив" ҳимоячиси руҳий жиҳатдан ўйинга тайёр эмаскан. У ҳужумга қўшилмагани етмаганидек, йўқ жойдан ўз дарвозасига зарба йўллаб ўтирибди-я! Рекошет эмас, у айнан зарба берди. Уни ҳеч ким таъқиб қилмаётганди. Таркибдаги битта кемтик Қосимовга қанча муаммоларни келтириб чиқарди.

Ҳа, жамоамиз яхши ўйнади, ҳа, икки марта ҳисобда ортда бораётиб гол уришга эришди. Аммо, бу энди кимни қизиқтиради? Ўзи билан ўзи курашиб, якунда ўзига ютқазадиган жамоа фақат бизда бўлса керак.

Элдор Суюнов мутлақо ухлаб қолганди. Наҳотки жарима зарбасидан кейин ўзига келган тўпни мушт билан уриб юбориш қийин а?

Нима ҳам дердик, Саудия бугун ўйнамасдан ютди. Уларни ғалаба билан табриклаймиз. Миржалол Қосимов ва футболчилар Мираброр Усмоновнинг ишончини икки марта оқлай олишмади: ҳам Футбол федерацияси, ҳам Олимпия қўмитаси томонидан. Боз устига, Ўзбекистон делегацияси ҳам "олтин" олмаган пайтда!

Осиё Ўйинлари, футбол, нимчорак финал
ЎЗБЕКИСТОН - САУДИЯ АРАБИСТОНИ - 2:3 (1:1)
Голлар: Жамшид Искандеров (45+1), Воҳид Шодиев (71) — Роид ал-Ғамдий (17-пен.), Бобур Йўлдошев (54-автогол), Абдулазиз ал-Биший (90+3)
Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 4.Бобурбек Йўлдошев, 7.Фозил Мусаев, 8.Жамшид Искандаров, 10.Владимир Козак, 15.Воҳид Шодиев, 16.Сардор Рашидов, 17.Игорь Сергеев, 18.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев (С)
Захира: 3.Шерзод Файзиев, 5.Дилшод Жўраев, 6.Азамат Исроилов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 11.Наврузбек Алимов, 12.Никита Рибкин, 13.Давронбек Ҳошимов, 14.Акбаржон Исматуллаев, 19.Фаррух Сайфиев
Саудия Арабистони: 1. Абдуллоҳ ал-Арраф, 2. Мазен Муҳаммад, 3. Абдуллоҳ Маду, 4.Абдуллоҳ ал-Ҳафиз, 6.Муҳаммад ал-Фатил, 8.Роид ал-Ғамдий, 9.Аҳмад аш-Шеҳрий, 11.Абдулазиз ал-Биший, 12.Мажид Канабаҳ, 15.Абдуллоҳ аш-Шамех, Закарий ас-Суданий
Захира: 5.Ҳусайн ал-Монассар, 7.Муҳаммад ал-Ҳартий, 10.Абдулкарим ал-Қаҳтоний, 13.Абдулраҳмон ар-Рио, 14.Амаар ад-Доҳайм, 16.Абдуллоҳ Отайф, 18.Муҳаммад Аважий, 19.Солиҳ аш-Шеҳрий, 20.Абдулраҳмон ал-Табит

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:07, 26.09.2014.
Ўқилди: 26398 марта.
Фикрлар: 309 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.