Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Фаол мухлис» танловига хуш келибсиз!

Баҳо:
+ | -1

Хабарингиз бор, бундан тахминан 2 йил аввал Stadion.uz сайтида "Фаол мухлис" лойиҳаси йўлга қўйилган эди. Биз мана шу лойиҳани такомиллаштирган ҳолда, яна эътиборингизга ҳавола этаётганимиздан мамнунмиз.

Ушбу лойиҳа сайтимиздан фойдаланадиган мухлисларни рағбатлантириш мақсадида яратилган. Сайтимизга ташриф буюрган мухлис ҳар битта хатти-ҳаракати учун баллга эга бўлиб боради. Демак, танлов шартлари қуйидагилардан иборат:


I. Хабарлар, мақола ва блоглар остига ёзилаётган ҳар бир фикр (коммент) учун мухлис 1 баллга эга бўлади. Бир фикрни бир неча марта киритган ёки фикрлар сонини сохталаштирган мухлисга нисбатан чора қўлланилади. Унга сариқ карточка берилади ва учинчи сариқ карточкадан кейин 4 кунга блокировка қиланади.

II. Сўровномада ўз овози билан иштирок этган мухлисга 5 балл берилади. Бунга ҳам оддий, ҳам суратли сўровнома киради.

III. Конференциялар эгаларига савол йўллаб, унга жавоб олган мухлисга ҳар бир савол-жавоб учун 20 балл  тақдим эталади.

IV. "Футбол башорати"да иштирок этиб бораётган мухлисга ҳам балл тақдим этилади. Ҳар бир чемпионатнинг битта тури учун 20 баллга эга бўлишингиз мумкин.

V. "Онлайн викторина" ва "Футбол заковати". Аввал мухлислар ўртасида катта қизиқишга эга бўлган мазкур танловда иштирок этганларга ҳам 30 баллдан тақдим этилади. Мазкур лойиҳалар яқин якунларда яна йўлга қўйилади.

VII. Сайтга хабар ва мақола қўйиш орқали энг юқори баллардан бирига эга бўласиз. Бунинг учун сайтда яратилган "Фойдаланувчилар хабарлари" бўлими орқали бизга хабар, таржима, мақола ва бошқа материалларни юборинг ва у тасдиқдан ўтиб, сайтда чиққанидан кейин баллни қўлга киритинг. 30 балл.

Лойиҳани энди эълон қилаётган бўлсак-да, у 2014 йил 1 январдан бошлаб мухлисларнинг балларини ҳисобга олиб келаётганди. Ўз баллингизни "Фаол мухлис" саҳифаси орқали кўриб боришингиз мумкин.

2014 йил сўнгида танловнинг дастлабки мавсуми ўз якунига етади (31 декабрь соат 23:59) ва энг фаол мухлислар совғалар билан тақдирланишади. Шундан сўнг янги мавсумга старт берилади.

Албатта, танловда фақат рўйхатдан ўтган мухлислар иштирок эта оладилар.

Барчага омад тилаймиз!

Stadion.uz

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:18, 27.09.2014.
Ўқилди: 11219 марта.
Фикрлар: 104 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик