Юнон-рум кураши бўйича 80 кг. вазнда иштирок этган Бесики Салдадзе Ўзбекистон делегациясига бронза медали келтирди.
У учинчи ўрин учун баҳсда қатарлик Хон Жафар Хон устидан ишончли ғалабани қўлга киритди. Салдадзе бир дақиқаю 42 сония ичида ҳисобни 8:0га етказди ва беллашувни муддатида аввал якунлади.
Бугун бошланган мусобақаларда ўзбекистонлик юнон-рум кураши усталари битта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритишди.