Кириш Регистрация

Инчеон-2014. Ўнкураш. Олтин медаль учун кескин баҳс

Баҳо:
+ | -

Ўнкураш эркаклар тўққизинчи йўналишдаги баҳсларда иштирок этишди. Ушбу машқдан кейин олтин медаль учун жуда ҳам кескинлашиб кетди.

Найза улоқтириш машқида олтин медаллар учун курашаётган Кейсуке Уширо ва Леонид Андреев 1 ва 2-ўринларни эгаллашди. Япон атлети найзани 68,09 метрга отишга муваффақ бўлди. Андреев эса 60,05 метр натижани қайд этди. Бу кўрсаткичлар учун Уширога 860, ўзбекистонлик спортчига эса 739 балл берилди.

Натижада ҳал қилувчи машқ олдидан Леонид Андреев рақибини 32 баллга ортда қолдирмоқда. Демак, 1500 метрга югуриш машқида ўзбекистонлик атлетнинг вазифаси тушунарли — рақибни узоқ қочириб юбормаслик! Андреев ушбу вазифасини уддалай олса, Ўзбекистон делегацияси яна бир олтин медалга бойийди.

Кейсуке Уширо 4 йил аввал Гуангжоуда ўтказилган Осиё Ўйинларида иштирок этганди. Ўшанда у 1500 метрга югуришда финишга учинчи бўлиб етиб келганди. У 4:35.66 натижа қайд этганди. Демак, Андреев учун  тахминий ориентир бор. Сўнгги машқ 17:25да бошланади.

Тўққизта баҳсдан кейин умумий натижалар
1. Леонид Андреев (Ўзбекистон)  — 7463 балл
2. Кейсуке Уширо (Япония) — 7431 балл
3. Дмитрий Карпов (Қозоғистон) — 7123 балл
4. Ҳоди Сепеҳрзод (Эрон) — 7042 балл
5. Акихико Накамура (Япония) — 6993 балл
6. Чи Гуо (Хитой) — 6843 балл
7. Санг Ва Бэ (Жанубий Корея) — 6742 балл
8. Марат Ҳайдаров (Ўзбекистон) — 6477 балл
--. Жессон Рамил Сид (Филиппин) — мусобақадан чиқиб кетди
--. Моҳд Аҳмад ал-Маънай (Қатар) — мусобақадан чиқиб кетди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:42, 01.10.2014.
Ўқилди: 5436 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик