Кириш Регистрация

Александр Ким: «Бобомнинг тарихий Ватанида шогидрларим медаль олганлигидан фахрланаман»

Баҳо:
+ | -

Инчеондаги Осиё ўйинларининг бугунги мусобақаларида терма жамоамиз таэквондо спорт турида медалларни қўлга киритганидан хабарингиз бор. Тағин таэквондо спорт турининг Ватани ҳисобланган корейс спортчиларини мағлуб этган ҳолда медалларга эга чиқиш ушбу юрт спорт жамоатчилигини ҳайратга солди.

Жанубий Кореяда нуфузли бўлган "Choson Ilbo" газетасининг интернет саҳифаси ўзбекистонлик таэквондочилар муваффақиятини "Таэквондо Ватанини тиз чўктирган спортчиларни бизнинг қондошимиз машқ қилдирган», - дея фахр билан тилга олади. Жумладан, "Choson Ilbo" шундай ёзади:

"Бугунги таэквондо мусобақаларидан катта умидлар билан олтин медалларни умид қилган эдик. Афсуски, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан кифояландик, холос. Эркаклар ўртасида 87кг вазнлилар баҳсида Шин Ёнг Ре ва 74 кг вазнли Сонг Йонг Гонлар ярим финалда ўзбекистонлик таэквондочиларга мағлуб бўлишди. Корейс таэквондоси бу кун нақ шарманда бўлаёзди. Ярим финалда бизнинг таэквондочиларимизни тиз чўктирган ўзбек таэквондочиларига асл миллати корейс бўлган Ким Александр мураббийлик қилмоқда. У 49 ёшда бўлиб, аждодлари 1930 йилларда Владивосток томонларда умргузаронлик қилган ва кўчириш сиёсатига кўра, Ўзбекистонга бориб қолишган. Ўзбекистонлик корейс мураббий бизга қуйидагиларни гапириб берди: "Рус тили муаллими бўлган бобом менга доимо: "Сенинг миллатинг корейс. Удумларимизни унутишга ҳаққинг йўқ", дея уқтирарди. Бугун менинг шогирдларим корейс диёрида олтин ва кумуш медалларни олганлигини кўриб бобомнинг руҳлари ҳам шод бўлган бўлса - ниятимга етган ҳисоблайман. Бобомнинг тарихий Ватанида шогидрларим медаль олганлигидан фахрланаман".

Ким Александр мактабга илк қадам қўйган чоғларидаёқ ўзи тенги синфдошларига кучли бўлишни исташини айтар ва шу истак билан таэквондо ўрганишни бошлаган эди. "Таэквондо либосини ҳар сафар кийганимда менинг томиримда корейс қони оқаётганлигини ҳис қилиб турардим ва ўзимга ишонч пайдо бўларди", - дейди Александр. У 1995 йили Филиппинда бўлиб ўтган Таэквондо бўйича Жаҳон биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этиб, чорак финалгача етиб кела олди. 2001 йилдан буён эса Ўзбекистон терма жамоасида мураббий сифатида ишлаб келмоқда. Халқаро мусобақаларда корейс таэквондо усталарига муносиб рақиблик қиладиган терма жамоанинг пайдо бўлганлиги эса алоҳида эътирофга сазовор".

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:59, 01.10.2014.
Ўқилди: 5872 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик