Кириш Регистрация

Инчеон-2014. Бокс. Қозоғистон — ярим финалда энг кўп спортчига эга

Баҳо:
+ | -

Бугун Осиё Ўйинларида эркаклар ўртасидаги бокс мусобақасининг ярим финал баҳслари бошланди. Ярим финалда қайси мамлакатлар нечтадан боксчи билан иштирок этаётгани ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Хабарингиз бор, мусобақа 10та вазн тоифасида ўтказилмоқда. Қозоғистонликларнинг 8 нафари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ярим финалга энг кўп спортчиси чиққан мамлакатлар ўртасида иккинчи ўрин Жанубий Кореяга тегишли. Мезбонларнинг 5 нафар боксчиси ярим финалда рингга кўтарилади.

Учинчи ўринни Ўзбекистон ва Филиппин эгаллади — 4 нафардан. Япония, Иордания ва Эроннинг 3 нафардан спортчилари финал йўлланмаси учун жанг қиладилар.

Туркманистон, Таиланд ва Ҳиндистон мамлакатларининг 2 нафардан спортчилари медалларни қўлга киритишлари аниқ. Покистон, Мўғулистон, Қирғизистон ва Хитой бир нафар спортчилар билан ярим финалга етиб келишган.

Таъкидлаш лозим, бундан бир йил аввал Ўзбекистон бокс терма жамоаси мураббийлигига қайтган Марс Қўчқоров таркибни кескин ёшартириб юборди. Мураббий ўзбекистонликларни асосан Рио-2016 олимпиадасига тайёрламоқда.

Қозоғистон — 52, 69, 81, +91, 49, 56, 75, 91=8
Ж.Корея — 81, 49, 56, 64, 91=5
Ўзбекистон — 52, 69, 81, +91=4
Филиппин — 60, 49, 56, 75=4
Япония — 52, 60, 64=3
Иордания — 60, 75, 91=3
Эрон — 81, +91, 91=3
Туркманистон — 69, 64=2
Таиланд — 69, 64=2
Ҳиндистон — +91, 75=2
Покистон — 52=1
Мугулистон — 60=1
Киргизистон — 49=1
Хитой — 56=1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:33, 02.10.2014.
Ўқилди: 6922 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик