Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Инчеон-2014. Баландликка сакраш. Битта «олтин», битта «бронза»!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Светлана Радзивил делегациямиз ҳисобига тўққизинчи олтин медални келтирди.

Баландликка сакраш мусобақасида Света барчадан баланд сакраб, икки карра Осиё Ўйинлари ғолибига айланди.

Ҳамюртимиз ўз сакрашини 180 см баландликдан бошлади. У 185 см.ни бир уринишда ошиб ўтган бўлса, 189, 192 см.ни иккинчи уринишда забт этди. Хитойлик Женг Синг Жуан ҳам иккинчи уринишда 192 см. баландликдан ошиб ўтди, бироқ у 189 см. баландликдан илк уринишда сакраб ўтиб, ватандошимизга нисбатан кичик устунликка эга бўлиб турганди. Яна бир ўзбекистонлик атлет Надя Дусанова 189 см. натижа билан учинчи ўринни эгаллади. Якунда эса фақат Радзивил ва Женг қолишди.

Баландлик 194 см.га кўтарилди. Дастлабки иккита уринишдан ҳар иккала спортчи фойдалана олишмади. Женг учинчи уринишда ҳам ундан ошиб ўта олмади. Светлана эса учинчи уринишдан 194 см.дан сакраб ўтди ва чемпионликни қўлга киритди.

Радзивил ўз рекордини ўрнатиш мақсадида 2 метрга буюртма берди, аммо учта уринишда мазкур баландликдан сакраб ўта олмади.

Шу тариқа, Радзивил делегациямизга олтин, Дусанова эса бронза медалини тақдим этди. Надя Гуангжоу-2010да кумуш медални қўлга киритганини эслатиб ўтамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:00, 02.10.2014.
Ўқилди: 7212 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.