Кириш Регистрация

Инчеон-2014. Сўнгги медаль — бронза!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон делегацияси Осиё Ўйинларида сўнгги медални қўлга киритди. Каратэ баҳсларида иштирок этган Шаҳбоз Ахатов бронза медалига сазвор бўлди.

Эркаклар ўртасида 84 кг. вазн тоифасида қатнашган Ахатов ўз иштирокини чорак финалдан бошлади. У кувайтлик Ҳамадга қарши татамига чиқди ва 3-4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундан сўнг ҳамюртимиз бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этди.

Бу йўлда Шаҳбоз дастлаб суриялик Али Рафат аш-Шайх билан баҳслашди. Ўйинда 7-7 ҳисоби қайд этилди, ғалаба Ахатовга берилди. Бронза медали учун баҳсда эса у индонезиялик Салим Хендрони 10-3 ҳисобида мағлуб этди.

Аёллар ўртасида 50 кг.гача бўлган вазнда Дилноза Бакирова 1/8 финалда гонконглик Цанг Йи Тингга қарши татамига чиқди. Жанг 1-1 ҳисоби билан тугади, аммо ғалаба рақиб спортчисига берилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги жами медаллар сони 44тага етди. 9та олтин, 14та кумуш ва 21та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 11-ўринда қолдик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:53, 04.10.2014.
Ўқилди: 5734 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик