Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Легионерлар: Шацкихдан рекорд, Турсуновдан навбатдаги гол

Баҳо:
+ | -

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.

РОССИЯ
Краснодар клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, ўтган ҳафтада ўз жамоаси сафида Европа Лигаси 2-тур ўйинида майдонга тушди. Ўз майдонида Англиянинг Эвертон клубини қабул қилган Краснодар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Аҳмедов ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

УКРАИНА
4 октябрь куни Украина Премьер-Лигасининг 8-тури доирасида «Заря» клубига қарши ўйинда рақиб дарвозасига ўзининг навбатдаги голини (Украина Чемпионатлари тарихидаги 124-голини) киритди ва Сергей Ребровга тегишли бўлган рекордни (123 гол) янгилади. Шу тариқа, 36 ёшли ҳужумчининг Украина Чемпионатлари тарихидаги голлари сони 124тага етди ва бу борада Премьер-Лига тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Полтаванинг «Ворскла» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов мазкур турда ўз ҳисобига яна бир гол ёзиб қўйишга эришди. Сафарда Луцкнинг «Волинь» клубига қарши тўп сурган «Ворскла» йирик - 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Меҳмонларнинг ўйиндаги илк голига эса 78-дақиқада Санжар Турсунов муаллифлик қилган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
4 октябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 30-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда ўз майдонида чемпионат етакчиси «Чонбук Моторз» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда Жепаров жамоаси 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган.

БАА
20 сентябрь куни БАА Про-Лигасида 5-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда ўз жамоаси сафида ўз майдонида «Ал Вахда» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. «Аш Шабоб» учрашувда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 09:50, 06.10.2014.
Ўқилди: 4109 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.