Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бейл тўртинчи марта Уэльсда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Уэльс футбол федерацияси расмий Твиттери хабар тарқатди.
Шу тариқа, Бэйл бунгача 3 мартадан мамлакатнинг энг яхши футболчиларига айланган Марк Хьюз ва Жон Хартсоннинг рекордларини янгилади.