Голландия Қироллик футбол уюшмаси миллий терма жамоа бош мураббийи Гус Хиддинкдан охирги омадсизликлар учун тушунтириш талаб қилмоқда, дея хабар беради De Telegraaf.
Манбада келтирилишича, Хиддинк нима учун Чехияга (1:2) ва Исландияга (0:2) мағлуб бўлганлиги ҳақида махсус доклад тайёрлаши керак.