Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига кучли жамоа йўл олади»

Баҳо:
+ | -

Бугун Янгон шаҳрида Таиланд ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги U-19 ОЧ чорак финал ўйинидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаровнинг айтишича эртага бўлиб ўтадиган ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам қийин бўлади.

«17 октябрь куни бўлиб ўтадиган ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлади. Кучли жамоа эса жаҳон чемпионатига чиқади. Жаҳон чемпионатига чиқишни биз қанчалик истаётган бўлсак, Таиланд ҳам ана шундай кучли истак билан эртага майдонга тушади», - дейдиЎзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Равшан Ҳайдаров шунинигдек, эртанги рақиби анча тезкор жамоа эканини алоҳида таъкидлади: «Таиланд ажойиб жамоа. Тезлик, куч, ғайрат ва иродаси бўйича шу турнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Гуруҳ босқичидаги охирги ўйинлари Таиланднинг ҳар қандай шароитда вазиятни ўзгартиришга қодир жамоа эканлигини кўрсатди", дея қўшимча қилди Ҳайдаров.

«Об-ҳаво ва иқлим ўйинга ўз таъсирини кўрсатмайди деб ўйлайман. Биз бу шароитда биринчи марта ўйнамаяпмиз ва бу ҳақда билар эдик. Шуларни инобатга олиб тайёргарлик кўрганмиз. Икки жамоа учун ҳам қийин, ишқибозлар учун эса қизиқарли ўйин бўлади деган умиддаман» дейди Равшан Ҳайдаров.

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи 17 октябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинда Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасини фаворит деб атади.

«Эртага биз ютқазиб қўйсак одатий қабул қилиниши мумкин, лекин Ўзбекистон ярим финалга чиқа олмаса бу кутилмаган янгилик деб қабул қилиниши мумкин.Рақибимиз кучли жамоа ва уларга қарши ўйин оғир кечади. Қолаверса, таркибимизда муаммолар, жароҳат олганлар бор», - дейди Таиланд ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Таиланд U-19 бош мураббийи шунингдек, гуруҳ босқичидаги ўйин билан эртага бўлиб ўтадиган ўйин бир-биридан фарқ қилишини таъкидади.«Гуруҳ босқичидаги камбэклар чиқмаслиги мумкин, чунки бу ўйин тақдири бир ўйинда ҳал бўлади, 3 та имконият йўқ. Биз бор имкониятимизни ишга соламиз, кучимизни бериб ўйнаймиз, лекин рақибимизнинг кучли эканлигини ҳам тан оламиз», - дейди Побпрасет.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 15:38, 16.10.2014.
Ўқилди: 4867 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.