Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

AFC U19. Ўзбекистон ёшлари ЖЧга боради!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз олдига қўйган дастлабки вазифани уддалади ва қитъа чемпионатининг ярим финалига чиқан ҳолда, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Қийинчилик билан Осиё чемпионатининг чорак финалига чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси буёғига катта босимдан халос бўлиб улгурганди.

Натижада ўзига ишонган ҳолда майдонга чиққан Ҳайдаров шогирдлари ўйин бошиданоқ Таиландга қарши кучли босим уюштирди. Таиландликлар эса бунга тайёр эмасдилар. Баҳснинг 5 ва 20-дақиқаларида Забиҳилла Ўринбоев рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилди. Дастлаб жарима майдончасининг ўнг қанотидан Шомуродов етказиб берган  тўпни ҳужумчимиз яқин масофадан дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи голга ҳам Элдор ҳаммуаллифлик қилди. Бурчак тўпидан кейин Шомуродов тўпни жарима майдончасига етказди ва Ўринбоев бош билан дарвозани ишғол қилди. Забиҳилла ҳар бир ўйинда гол уриб келаётгани ва ўз голлари сонини 5тага етказиб олгани қувонарли ҳолат.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Ўринбоев баҳс тақдирини узил-кесил ҳал қилиши мумкин эди. Шукуров жарима майдончаси ичида ўнг томондан тўпни дарвозага яқин жойда турган Забиҳиллога узатиб берди. "Бунёдкор" ҳужумчиси тўпга оёқ қўйди, аммо тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Бўлим давомида устунлик ва ўйин назорати тўлалигача марказий осиёликлар томонида бўлишди. Рақиб эса деярли хавфли вазиятни юзага келтира олмади.

Иккинчи бўлимни ҳам Ўзбекистон ҳужумкорлик билан бошлаганига қарамай, Таиланд 47-дақиқада битта жавоб тўпи киритди. Қанотдан етказиб берилган тўпни Ченроп Сампхаоди дарвозага буриб юборди. Натижада вакилларимиз яна босим остида қолиб кетишди. Бу ҳолат оз бўлса-да футболчиларимиз, айниқса, ҳужум чизиғи вакилларининг ҳаракатларига таъсир кўрсатди. Футболчиларимиз ҳал қилувчи паллада ё аниқ узатмани амалга ошира олишмади, ёки дарвозани томон аниқ зарба бера олишмади. Айниқса, Ўринбоевнинг узатмасидан кейин Шомуродов ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни посбоннинг ёнидан ўтказди. Аммо ҳимоячи деярли дарвоза чизиғи устида тўпни тепиб юборди.

Умуман олганда, ўйиндаги ташаббус Ҳайдаров шогирдлари томонида бўлди. Футболчиларимиз жуда кўп имкониятлардан фойдалана олишмади. Шунга қарамай, Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилди. Ёшларимиз келаси йили Янги Зеландияда ўтадиган Мундиалга ташриф буюришади. Қитъа чемпионатининг ярим финалида эса КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб борамиз.

Осиё Ўйинлари, Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги муваффақиятсизликлардан сўнг, ушбу мавсумда дастлабки муваффақият билан барчангизни табриклаймиз!

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, Чорак финал
ТАИЛАНД - ЎЗБЕКИСТОН - 1:2 (0:2)
Голлар: Ченроп Сампхаоди (47) — Забиҳилло Ўринбоев (5, 20)
Огоҳлантиришлар: Шинвапхат Лиач (78) — Иброҳим Абдуллаев (17), Акром Комилов (45+2), Отабек Шукуров (83)
Четлатиш: Шинвапхат Лиач (90+3)
Таиланд: 18.Раттани Сонгсангчан, 2.Ченроп Сампхаоди (С), Ситтичок Канну, 4.Чаоват Вирачат, 6. Аттавит Сукчуай, 7.Ноппхон Пхонкам, 10.Прасид Жантум, 15.Сантипхарп Чангом, 16.Шинвапхат Лиач, 17.Супорн Пинагатрпхо, 20.Воравут Намйеч
Ўзбекистон: 12. Дилшод Ҳамроев, 3.Иброҳим Абдуллаев, 6.Акромжон Комилов, 7.Жамшид Болтабоев, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 11.Аслиддин Абдиев (Достонбек Ҳамдамов 63), 19.Забиҳилло Ўринбоев (Миржамол Қосимов 90), 20.Достонбек Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов
Бош ҳакам: Абдулраҳмон Абду (Қатар)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:25, 17.10.2014.
Ўқилди: 9279 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.