Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финал баҳсидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. Равшан Ҳайдаровга кўра, унинг жамоаси бугун ёмон ўйнади ва Шимолий Корея ҳақли равишда финалга йўл олди.
"Масъулиятни тўла ўз бўйнимизга оламиз ва мағлубиятни оқлашга ҳаракат қилмаймиз. Бугун Шимолий Корея кучли ўйнади ва ютди. Менимча, жамоа жаҳон чемпионатига чиққанимиздан кейин хотиржамликка берилдикми, нимадир бўлди. Биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Шимолий Корея жуда тартибли ўйин кўрсатиб, аниқ пас билан тезкор қарши ҳужумлар эвазига голлар урди. Биз ҳужумга ўта олмадик.
Акром Комиловнинг йўқлиги таъсир қилдими? У асосий футболчиларимиздан. Таъсир қилди, лекин бу мағлубиятнинг асосий сабаби эмас. Биз ҳимояда кўп хато қилдик. Шимолий Корея эса бу хатолардан унумли фойдаланди.
Шимолий Корея турнирдаги энг кучли рақибми дейсизми? Ундай бўлмаса керак. Кучли рақиблар кўп бўлди. Ўзимиз бугун ёмон ўйнадик. Энди, ноябрь ойида футболчиларга дам берилади. Декабрдан бошлаб жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Равшан Ҳайдаров.