Бразилиялик футболчи, плеймекер Фабио Де Лима Дубайнинг "Ал Васл" клубида осиёлик футболчи сифатида тўп сурмоқда, у - Ўзбекистон фуқароси.
Бу ҳақда Ўзбекистонлик таниқли футбол агенти Санъат Шарипов ўз твиттерида хабар бермоқда.
"Энг қизиғи, унга одадий тус бўлиб қолган, Фаластин эмас,балки Ўзбекистон Республикаси паспорти берилган, - деб ёзади Санъат Шарипов. - БАА Футбол уюшмаси уни айнан ўзбекистонлик футболчи сифатида рўйхатдан ўтказган.
Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Осиё футбол Конфедерациясининг "3+1" қоидаси бор. Яъни ҳар бир клуб, ўз сафида дунёнинг турли мамлакатида келган 3та футболчини рўйхатдан ўтказади.
Тўртинчиси эса, бу айнан осиёлик футболчи бўлиши керак. Яъни ҳар бир клубда "3+1" квота берилган бўлиб, осиёлик ўйинчи билан ҳам шартнома тузиши мумкин. Демак, бразиялик футболчи осиёлик бўлмаса-да, осиёлик сифатида ўйнамоқда. Бу ҳалол ўйин яъни "Файр плей"га зиддир. Биринчидан, бундай вазиятлар туфайли осиёлик, хусусан ўзбекистонлик футболчиларнинг хорижга чиқиш имкониятлари сўзсиз пасайтириб юборади.
Спортчиларнинг Ўзбекистон паспортига эга бўлиши биринчи марта кузатилмаяпти. Масалан, россиялик Владимир Маминов, Олег Пашинин, Поляков ва бир қатор бошқа футболчилар 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасида иштирок этишган эди.
Бу футболчи эса, паспорти бўлгани билан Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилинмаган. Балки, у ростдан ҳам Ўзбекистонда туғилгандир?! Мураббийлар штаби бу ҳақида билишадими?! Балки уни миллий терма жамомизга таклиф қилиш керакдир?!
Билмадим, ҳар ҳолда Фабио де Лима Ўзбекистон республикаси фуқароси, деб эътироф этилмоқда".