Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

ПараОсиё ўйинлари. Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 21 тага етди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган ПараОсиё ўйинларида мардонавор спортчиларимиз зафарли одимлашда давом этишмоқда.

Бугун енгил атлетиканинг 200 ҳамда 800 метр масофага югуриш бўйича ўтказилган мусобақаларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз яна 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритдилар.

200 метр масофага югуриш (Т 13) мусобақасида марра чизиғига 23:10 сонияда етиб келган Фахриддин Ҳамроев ПараОсиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. Бу Фахриддиннинг мазкур ПараОсиё ўйинларидаги иккинчи олтин медалидир. Бунга қадар Фахриддин Ҳамроев 800 метр масофага югуриш мусобақаларида ҳам Осиёнинг энг кучли спортчиси деган номга сазовор бўлган эди.

Худди шу масофага (Т11) югуриш бўйича ўтказилган мусобақада иштирок этган яна бир юртдошимиз Миран Сахадов 24:43 сония натижа кўрсатиб, кумуш медаль совриндори бўлди.

Бугунги мусобақаларда делегациямиз ҳисобига иккинчи олтин медални 800 метр масофага (Т 46) югуриш мусобақасида иштирок этган Маъруфжон Муродиллаев келтирди. Белгиланган масофани 1:57.88 сонияда босиб ўтган ҳамюртимиз, ПараОсиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритиш билан бирга, ПараОсиё ўйинлари рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Маъруфжон Муродиллаев 20 октябрь куни 1500 метр масофага югуриш бўйича бўлиб ўтган мусобақада ҳам олтин медални қўлга киритиш билан бирга, Осиё рекордини ҳам янгилаган эди.

Ушбу масофага югуриш (Т 12) мусобақасининг финал босқичида иштирок этган яна бир юртдошимиз Сирожиддин Норов марра чизиғини 2:05.14 сонияда босиб ўтди ва ПараОсиё ўйинларининг бронза медали совриндори бўлди.

Бугун 4 нафар спортчимиз 100 метр масофага югуришнинг эстафета (4х100м) мусобақасида иштирок этишди. Миран Сахатов, Дониёр Солиев, Улуғбек Чориев ва Фахриддин Ҳамроевдан иборат тўртлигимиз финишни биринчи бўлиб кесиб ўтишди. Улар 44,25 сония натижа билан таиландликларни сониянинг 100дан бир қисмига ортда қолдириб, ПараОсиё ўйинлари рекордини янгилашди.

Шу тариқа, енгил атлетикачиларимиз томонидан қўлга киритилган медаллар сони 12 тага етди (7 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза).

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “ПараОсиё-2014” ўйинларида сузиш мусобақаларида иштирок этган Кирилл Паньков (4 та) ва Дмитрий Хорлин (3 та) жами 7 та олтин медалга сазовор бўлишган бўлса, дзюдо усталаримиз жами 9 та медални (7 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза) қўлга киритдилар.

Айни дақиқаларга келиб Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 21 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали мавжуд ва ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 41 давлат орасида 5-ўринда боришяпти.

Эртага ПараОсиё ўйинларининг сўнгги куни. Ҳамюртларимиз енгил атлетиканинг 4та йўналишида ҳал қилувчи финал босқичида совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Мазкур мусобақаларда ҳам ҳамюртларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Ҳозиргача медаллар жадвалининг юқори қисми қуйидагича кўриниш олган:

1. Хитой — 155 - 93 - 44 = 292
2. Жанубий Корея — 67 - 53 - 71 = 191
3. Япония — 37 - 44 - 55 = 136
4. Эрон — 34 - 48 - 28 = 110
5. Ўзбекистон — 21 - 4 - 3 = 28
6. Таиланд — 17 - 33 - 42 = 92
7. Малайзия — 14 - 20 - 25 = 59
8. Гонконг — 9- 14 - 18 = 41
9. Индонезия — 9 - 9 - 16 = 34
10. Вьетнам — 9 - 7 - 12 = 28
11. Ироқ — 6 - 6 - 18 = 30
12. Қозоғистон - 6 - 6 - 11 = 23

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:15, 23.10.2014.
Ўқилди: 6914 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.