Украинанинг "Днепр" клуби болалар мураббийи Шахин Сафиханов бир вақтлар Евгений Конорплянканинг Озарбайжон терма жамоаси сафида ўйнашни истагнини маълум қилди.
"Женя 17га тўлганда мен уни Озарббайжон терма жамоасига олиб бормоқчи бўлдим. Футболчи ҳам, унинг отаси ҳам бунга рози бўлган эдилар.
Евгений унда "Днепр" ўринбосарлари сафида ўйнар эди, мен унда катта иқтидор борлигини сезар эдим.
Озарбайжон футбол федерациялари ассоциациясидагилар унинг рус эканлиги, уни "миллийлаштириш" қийин бўлишини айтган эдилар. Мамлакатнинг етакчи клублари унинг ёшини ҳисобга олиб, қўшиб олишни хоҳламадилар. Озарбайжон клубларига фақат тажрибали футболчилар керак", - дейди Сафиханов.













