Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ПараОсиё ўйинлари. Ҳамюртларимиз эрталабки мусобақаларда яна учта медалга сазовор бўлдилар

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган ПараОсиё ўйинларида бугун сўнгги кун мусобақалари (спортнинг олтита тури бўйича) ўтказилади.

Эътиборлиси, енгил атлетиканинг эрталабки дастурдан ўрин эгаллаган йўналишлари бўйича ўтказилган финал баҳсларида ҳамюртларимиз биттадан олтин, кумуш ва бронза медалига сазовор бўлдилар.

Делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални 400 метр масофага югуришда Фахриддин Ҳамроев келтирди. Белгиланган масофани 00:50.19 сонияда босиб ўтган мардонавор спортчимиз бир йўла ҳам Осиё, ҳам ПараОсиё ўйинлари рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Фахриддин Ҳамроев томонидан мазкур ПараОсиё ўйинларида қўлга киритилган олтин медаллар сони тўрттага етди. Бунга қадар тажрибали спортчимиз 200 м., 800 м. ва 4х100 метрга эстафета югуриш мусобақаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.

Таъкидлаш жоизки, бундай кўрсаткичга сузиш бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Кирилл Паньков ҳам эга.

Бугун ўтказилган мусобақаларда кумуш медалга Миран Сахадов сазовор бўлди. Бунга қадар биттадан олтин ва кумуш медални (4х100 метр ва 200 метр масофага югуриш) қўлга киритган Миран Сахадов бугун 400 метр масофага (Т11) югуриш мусобақасида 00:55.04 сония натижани қайд этиб, кумуш медаль совриндори бўлди.

ПараОсиё ўйинларида 800 метр масофага югуриш бўйича бўлиб ўтган мусобақада бронза медалига сазовор бўлган Сирожиддин Норов медаллар коллекциясига яна бир бронза медалини қўшиб қўйди. 1500 метр масофага югуриш бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳамюртимиз белгиланган масофани 04:10.48 сонияда босиб ўтди.

Айни пайтга келиб Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали мавжуд ва юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, ПараОсиё ўйинларида енгил атлетикачиларимиз ҳозирча жами 15 та (8 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза) медални, сузиш мусобақаларида Кирилл Паньков (4 та) ва Дмитрий Хорлин (3 та) жами 7 та олтин медални, дзюдо усталаримиз эса жами 9 та медални (7 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза) қўлга киритишган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:32, 24.10.2014.
Ўқилди: 5873 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.