"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоанинг навбатдаги тўртта учрашувини ўтказиб юборади.
Испания терма жамоаси футболчиси Мадридда "Реал"га қарши учрашувда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Футболчи 2 ҳафта давомида жароҳатини тузатади ва жамоадошларига ёрдам бера олмайди.













