"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Хуан Мата Англия чемпионатининг 9-турида "Челси"га қарши учрашув (1:1) унинг учун ёқимли бўлганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи 2011 йилнинг августидан 2013 йилнинг январигача "Челси" сафида ўйнаган.
"Бу ўйин мен учун муҳим ва ўзгача учрашув бўлди. Мен биринчи марта "Челси"га қарши ўйнадим, ўйин охирги дақиқаларгача кучли бўлди.
Собиқ жамоадошларим билан учрашиш ёқимли бўлди, аммо майдонда ўз ишингга ва жамоангга ёрдам беришга эътибор қаратасан. "Олд Траффорд"даги муҳит ажойиб эди. "МЮ" мухлислари учун бу мавсум мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари жуда муҳим", - дейди Мата.