Бразилиянинг "Сан Паулу" клуби дарвозабони Рожерио Сени "Манчестер Юнайтед" афсонаси Райан Гиггзнинг бир клуб сафида энг кўп ғалабали ўйинлар сони бўйича ўрнатган рекордини янгилади.
Бир нечта ажйоиб рекордлари билан Гиннеснинг Рекордлар китобидан жой олган Рожерио Сени, навбатдаги турда ўз жамоаси сафида "Гойас"га қарши майдонга тушди. "Сан Паулу"нинг ғалабаси билан якунига етган ушбу учрашув Сени учун ўз фаолиятидаги 590-ғалаба бўлди. Аввалги рекордчи - ўз фаолиятини тугатган Райан Гиггз ҳисобида эса бир жамоа сафида 589-ғалаба мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, мазкур рекорддан ташқари Рожерио Сени яна бир нечта рекордлар қайд этган: Дарвозабонлар орасида энг кўп гол киритиш (123), бир жамоа сафида энг кўп учрашув ўтказиш (1136) ва жамоа сардори сифатидаги ўйинлар сони (900дан ошиқ) бўйича ҳам рекордлар айнан Сенига тегишлидир.