"Атлетико" ҳужумиси Марио Манжукич ушба ёзда "Бавария"дан кетганига афсусланмаслигини билдирди.
"Гвардиола ҳафсаламни пир қилди, у мени ҳурмат қилмас эди. У менга бундеслиганинг энг яхши тўпурари бўлишимга йўл қўймади. Юпп Ҳайнкесс даврида ҳаммаси анча яхши эди. Бу фақат менинг фикрим эмас.
Профессионал фаолиятингда кимнидир яхши кўриш ёки ёмон кўриш мумкин эмас, аммо мен кимгадир ёмон таассурот қолдираётган бўлсам, ундан қочаман. Мен бундай муносабатга лойиқ эмас эдим.
Гвардиоланинг жамоага келиши билан ҳаммаси ўзгаришини сезган эдим. Мен бунга мослашмоқчи эдим, аммо қарс икки қўлдан чиқиши керак. "Бавария"да мени ҳеч нарса кутмаётганини сездим. У менинг энг яхши тўпурар бўлмаслигим учун мавсум охирида майдонга туширмади", - дейди Манжукич.













