"Челси" ҳужумчиси Дидье Дрогба Англия лигаси кубогининг "Шрусбери"га қарши учрашувида гол муаллифи бўлди (2:1).
Бу билан 36 ёшли ҳужумчи 8 кун ичида ўтган ҳар хил мусобақаларда қаторасига учинчи учрашувдаги учинчи голини киритмоқда.
Бунгача ивуарлик футболчи АПЛ доирасида "МЮ"га (1:1), ЕЧЛда "Марибор"га (6:0) гол киритган эди.
Бу мавсумда Дрогбанинг ҳисобида 10 ўйин бор ва уларнинг учтасида бошланғич таркибда тушган ҳамда 3та гол урган.