Кириш Регистрация

Самвел Бабаян: "Камолиддин Кенжаевни қўллаб-қувватлаш акциясида иштирок этамиз"

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, "Насаф" жамоасининг 2000-йиллардаги энг яхши ҳимоячиларидан бири Камолиддин Кенжаев 2006 йил автоҳалокат туфайли ногиронлар аравачасига михланиб қолган.

Шу муносабат билан ўтказилаётган хайрия акциясида жамоамиз ҳам иштирок этишни ўзига бурч деб билди.

"Камолиддиннинг ўйинлари менга жуда ёқарди. Ёш бўлишига қарамай, "Насаф"нинг асосий ҳимоячисига айланди. Ўнг қанотда олисдан туриб, кучли зарбалар бера олиши билан мухлислар эътиборини қозонган. Ёдингизда бўлса, ўша йиллари жамоамиз сафини турли вилоятлардан келган энг сара футболчилар тўлдирганди. 2006 йил якунига етганидан сўнг у жамоамизга трансфер қилиниши лозим бўлган футболчилар орасида энг юқорисида турган эди. Уни жамоамиз сафида кўришни истаб турган пайтимиз ўша хунук воқеа юз берди. Шу боисдан унга атаб уюштирилаётган тадбирларда қатнашишни ўзимиз учун бурч деб билдик. Жамоамиз билан мазкур акцияда иштирок этамиз, Камолиддинга эса клубимиз номидан сиҳат ва саломатлик тилайман", - деб таъкидлаб ўтди "Пахтакор" менежери Самвел Бабаян.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 21:57, 31.10.2014.
Ўқилди: 4579 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик