"Боруссия" яримҳимоячиси Марко Ройс Германия чемпионатининг 10-турида "Бавария"га қарши учрашув олдидан бошқа клубга ўтмаслигини маълум қилди.
"Ҳозир мен ва менинг келажагим ҳақида кўп гапиришмоқда, миш-мишлар ҳам урчиган. Айтишим мумкинки, ўзгалар мен ҳақимда ўзимдан кўра кўпроқ қайғурмоқдалар. Ишонч билан айтаманки, биз Мюнхенга у очко учун боряпмиз ва у ердан ғалаба билан қайтишга умид қиламан.
Кейин "Падерборн", "галатасарой", менхенгладбах ва "Арсенал" билан ўйинларимиз бор. Шу ўйинлар ва терма жамоанинг икки ўйини - мени ҳозир қизиқтирётган нарсалар", - деб ёзади Ройс Фэйсбукдаги саҳифага.