Кириш Регистрация

Ўзбекистонда Осиё ва ПараОсиё ўйинлари ғолибларига бериладиган мукофот тенглаштирилди

Баҳо:
+ | -

ПараОсиё ўйинларининг ўзбекистонлик ғолиб ва совриндорлари Осиё ўйинлари медаллари соҳиблари билан бир хил миқдорда пул мукофотларига эга бўлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Daryo.uz’нинг хабар беришича, тегишли қарор Ўзбекистонда паралимпия спортини ривожлантириш, шунингдек ПараОсиё ғолиб ва совриндорларини рағбатлантириш мақсадида 27 октябрь куни Президент Ислом Каримов томонидан имзоланган.

Ўзбекистон Президентининг 2006 йил 20 декабрдаги фармонига киритилган ўзгартиришларга кўра, Осиё ва ПараОсиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари олтин медаль учун 5000 доллар, кумуш медаль учун 3000 доллар, бронза медаль учун эса 2000 доллар пул мукофотларини қўлга киритади.

«Газета.uz»нинг қайд этишича, 18-24 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган II ПараОсиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари 22та олтин, 5та кумуш ва 4та бронза медалга эга бўлган эди. Президент қарори билан мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:43, 03.11.2014.
Ўқилди: 6839 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик