Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Ювентус" эртага икки тўп фарқи билан ғалаба қозонмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида "Олимпиакос" билан учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Аллегрининг айтишича, унинг жамоаси эртага нафақат ғалаба қозонмоқчи, балки тўплар нисбатини ҳам яхшилаб олиш ниятида экан.

"Биз хотиржамликни сақлашимиз ва диққатимизни бир жойга тўплаб олишимиз даркор. Тезкор футбол кўрсатиш керак. Олдиндаги 95 дақиқа давомида биз ЕЧЛдаги ўз келажагимиз учун ўйнаймиз. Ғалаба қозонишимиз шарт. Биз техник томондан Грециядаги ўйиндагига қараганда яхшироқ ўйнашимиз керак (ўшанда тўп оширишларда кўп хатога йўқ қўйгандик, айниқса биринчи таймда).

Мақсадимиз - ғалаба, шунингдек, биз икки тўп фарқи билан ўйинни якунламоқчимиз. Сабаби бу ўзаро ўйинларни ҳисобга олишга тўғри келганида қўл келиши мумкин. Лекин аввал уч очкони қўлга киритиш, сўнгра тўплар нисбати ҳақида ўйлаш керак. Биз гуруҳда бир нечта ажойиб ўйинлар ўтказдик ва уч очкодан кўпроғида лойиқмиз", - дея Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Грецияда ўтган ўйинда "Ювентус" мезбонларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Айни вақтда жамоа гуруҳ етакчиларидан 3 очко орқада қолган ҳолда гуруҳнинг 3-поғонасини банд этиб турибди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 20:41, 03.11.2014.
Ўқилди: 3654 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.