"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида "Реал"га қарши сафар учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳозирги вақтда Роналду дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Унинг ўзи жамоаси ҳақида кўп нарсани айтиб турибди. Уларда Бензема, Иско, Модрич, Кроос каби ажойиб ўйинчилар ҳам кўп. Роналду бу жамоанинг катализатори ҳисобланади. Эртагу у дарвозамизга жуда кўп гол уриб бормайди, деб умид қиламан.
"Сантьяго Бернабеу" - ажойиб арена. Кучли рақибга қарши ўйинга шайлансангиз, бу жанг бўлади. Биз буни имконият деб қабул қиламиз. Биз бу ерга бошқа ўйинларда ғалаба қозонишни ният қилиб, мағлубиятни тан олган ҳолда келганимиз йўқ", - дейди Роджерс.