Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Иорданияга жўнаб кетди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси ОЧ-2015 саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Иордания пойтахти Амман шаҳрига жўнаб кетди.

Вячеслав Солохо бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлари саралашнинг «A» гуруҳида Иордания, Ҳиндистон ва Ливан ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб бориши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси саралаш баҳсларини 5 ноябрь куни Ҳиндистон U-19 терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи учрашув 7 ноябрь куни Ливанга қарши ўтказилса, сўнгги 3-тур ўйинида Ўзбекистон U-19 Иорданияга қарши баҳс олиб боради.

Саралаш баҳслари форматига кўра, Марказий-Жанубий ва Ғарбий ҳамда Шарқий минтақага кирувчи жами 14 жамоа жами тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда 1-саралаш босқичида иштирок этадилар. Гуруҳ ғолиблари ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. 2013 йили ўтказилган U-19 Осиё Чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоа (Жанубий Корея, КХДР, Хитой, Япония), 2015 йилги Осиё Чемпионати финал босқичига саралаш ўйинларисиз йўлланмани қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, ушбу ёш тоифасидаги ОЧ-2015 финал босқичи 2015 йилнинг август ойида Хитойда ўтказилади.

U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
5-9 ноябрь, Иордания.
«А» гуруҳи.
Иордания
Ўзбекистон
Ҳиндистон
Ливан

1-тур. 5 ноябрь
Ўзбекистон - Ҳиндистон
Иордания - Ливан

2-тур. 7 ноябрь
Ливан - Ўбекистон
Ҳиндистон - Иордания

3-тур. 9 ноябрь
Ҳиндистон - Ливан
Иордания - Ўзбекистон

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 11:26, 04.11.2014.
Ўқилди: 4442 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик