Англиянинг "Ливерпуль" клуби сардори Стивен Джерард "Реал"га қарши ЕЧЛ 4-тур учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс жамоанинг асосий футболчиларидан бирига Премьер-Лиганинг 11-туридан ўрин олган "Челси"га қарши учрашув олдидан дам бериши мумкин. "Ливерпуль" устози мазкур ҳафтада жамоа олдида иккита муҳим ўйин турганлиги боис, бир қатор футболчилар ўртасида ўйинларни тақсимлаш кераклигини таъкидлади.
"Реал" каби жамоаларга қарши ўйин ҳар қандай футболчи учун имконият. Джерард борасида эса ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Олдимизда Реал ва Челсига қарши муҳим баҳслар турибди. Бундай ўйинлар олдидан эса футболчиларга қўйиладиган юкламаларни ҳисобга олиш ва кучни тақсимлаш керак. Аввало муҳимлик даражасини аниқлаб олишимиз керак. Биз учун Англия Премьер-Лигаси ЕЧЛдан кўра муҳимроқ. Шундай экан "Реал"га қарши ўйинда айрим футболчиларга дам беришимиз мумкин", - дейди Роджерс.